ALPLER AGRICULTURAL MACHINERY Компанияси Туркияда қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналарини ишлаби чиқарувчи энг йирик компания ҳамда қишлоқ хўжалиги машиналари секторида дунёда етакчи компаниялардан биридир. Компания умумий қилиб олганда 145.000 кв.м майдонда жойлашга замонавий корхона бўлиб, ушбу майдоннинг 85.000 кв.м бинолардан иборат, корхона Айдинда Уюшган Умурлу саноат зонасида жойлашган. ALPLER AGRICULTURAL MACHINERY ижодий ёндошадиган, қобилиятли, катта тажрибага эга бўлган, ҳар куни янада яхши ва сифатли маҳсулотларни яратиш устида юқори чўққиларга интилган ҳолда тиришқоқлик ва ғайрат билан ишлаётган 400 дан ортиқ кишидан иборат бўлган меҳнат жамоасининг умумий кучларига таянган ҳолда келажак сари ишонч билан одимламоқда.
Кўп йиллик тажриба натижаси сифатида ALPLER AGRICULTURAL MACHINERY Туркияда кенг миқёсда ишлаб чиқариш ва сотувдан кейинги сервис хизматларини кўрсатиш дастурига эга: Компания мижоз эҳтиёжларига мўлжалланган сифатни мажмуавий тарзда бошқариш маъмурчилиги ва сиёсатини қабул қилган ҳамда Туркияда ва бутун дунёда фермерларга ЭНГ БАҚУВВАТ... ЭНГ ИШОНЧЛИ... ЭНГ БАРҚАРАР... ЭНГ МОС... бўлган омочларни танлаб олиш имконияти билан уларни етказиб беради. Ушбу омочлар ҳар қандай грунт шароитларида барча русумдаги тракторларда муаммосиз ишлатиш имконияти билан етказиб берилади. ALPLER савдо маркасига айланиб, ички ва ташқи бозорларда юқори қадрланади, ишончга сазовор ҳамда уларга бўлган талаб каттадир.

1926 йилдан бошлаб ALPLER AGRICULTURAL MACHINERY хусусий корхонага айланиб, ҳозирги кунда ушбу Компанияга Ўзалп оиласининг учинчи авлоди эгалик қилмоқда. Бозор эҳтиёжларини қондириш учун катта ҳажмдаги тадқиқотларни ўтказиш зарур. Ишлаб чиқариш ишларининг аксарият қисми пайвандловчи роботлар иши ва РДБ (ЧПУ) ли CNC туридаги станокларда ишлов беришдан иборат, бу ҳолат ишлаб чиқаришда юқори сифат даражасини сақлаб туришга имкон беради. Бундан ташқари, ALPLER AGRICULTURAL MACHINERY ўз ишларини Европа Иттифоқининг техник талабларига мувофиқ ҳолда бажаради ва 2004 йилдан ISO 9001 сифат менежменти тизими доирасида фаолият юритади.

Ўз секторида ALPLER AGRICULTURAL MACHINERY Туркияда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50.000 турли омочларни серияли равишда ишлаб чиқариш бўлган ягона фабрикадир. Маҳсулотини Ўрта Шарқ, Африка, Турк давлатлари, Осиё, Европа ва Жанубий Америкага экспорт қилиш туфайли Компания Туркия учун хорижий валютанинг асосий манбасини таъминлайди. Охирги 25 йил ичида Компания 550.000 дан зиёд трактор омочларини ишлаб чиқарди. Ҳозирги кунда ушбу омочлар ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда ўз эгаларига муваффақияти равишда хизмат қиляпти.

ALPLER AGRICULCURAL MACHINERY учун импорт ва экспорт бўйича ишларни бажариш ва халқаро миқёсдаги ишларни олиб бориш мақсадида 1991 йилда ALPLER AGRICULCURAL MACHINERY компанияси томонидан ALMEKS GROUP га асос солинди. Вақт ўтиши билан ALMEKS компанияси ўз мижозларини қишлоқ хўжалигининг тўлиқ спектри, шу жумладан Италия ва Ҳиндистон ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган таркторлар билан ҳам таъминлай бошлади. Профессионаллигимиз туфайли биз техникани Ўрта Шарқ, Африка, Турк давлатлари, Осиё, Европа ва Жанубий Америкага экспорт қилишни бошладик. ALMEKS ГУРУҲИ филиаллари тармоғи: